МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ИНСОН ФАЗИЛАТИДАГИ ЎРНИ
Main Article Content
Abstract
Мустақиллик туфайли маданий-маънавий ҳаётимизда уйғониш юз
берди, халқимиз эзгу-ниятлари рўёбга чиқа бошлади, авлод-аждодларимиз босиб
ўтган тарихий тараққиёт йўлини, фаолиятини чуқур ўрганишга муваффақ
бўлдик. Миллий, маънавий қадриятларимизга эътибор ва қизиқиш кучайди.
Муқанна, Темур Малик, Мангуберди сингари миллий каҳрамонларимиз ҳаёти
билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Шак-шубҳасиз, биз яшаб турган давр
келажак тарихимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам,
истиқболимизга катта қизиқиш билан қараб, миллатимиз тақдирини ўйлаб,
тарих олдидаги масъулиятимизни чуқур ҳис қилиб, ўтмишимизга диққат ва
эътибор билан назар ташлаб, маьнавий маданий меросимизни, асрлар
мобайнида яратилган ва наслдан-наслга ўтган ажойиб маънавий
қадриятларимизни қайтадан тиклашимиз лозим.