ГЛОБАЛ АХБОРОТЛАШУВ ВА АХБОРОТ СИЁСАТИГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШИШ ЭҲТИЁЖИ
Main Article Content
Abstract
Ахборот технологиялари асри деб ном олган глобаллашув жараёнида
кимки ахборотга эгалик қилса, дунёга ҳукмронлик қилади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникация
технологияларининг имкониятлари чексиз, у шиддат билан ривожланиб, ахборот
узатиш тизими ҳам кундан-кунга такомиллашиб бормоқда. Ахборот жамият
ижтимоий-сиёсий ҳаётининг асосий манба сифатида намоён бўлаётган бир
шароитда ўз хавфсизлигини таъминлашга қаратилган самарали технологияларни
ишлаб чиққан давлатгина барқарорликка эришади. Глобал ахборот маконига
назар ташлайдиган бўлсак, жамоатчиликни ташвишга солиб келаётган
муаммолардан бири, шубҳасиз, фарзандларимизнинг одоб-ахлоқига салбий
таъсир кўрсатувчи ёт ғоялар - оммавий маданият хуружлари, ахборотлар
оқимининг кириб келаётганидан кўз юмиб бўлмайди.