ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КАТЕГОРИЯЛАШТИРИШ СИЁСАТИГА ДОИР МЕТОДОЛОГИК ТАЪЛИМОТЛАР
Main Article Content
Abstract
Маълумки, давлат хизматини назарий жиҳатдан ўрганиш, бир томондан,
давлат органлари ходимларининг бошқарув фаолияти даражасини оширишнинг
зарурий ва самарали воситаси сифатида қаралиши мумкин; бошқа томондан,
унинг ҳокимият муносабатларининг турли жиҳатлари бўйича фуқаролик
жамиятининг ижтимоий муҳити билан ҳуқуқий ўзаро таъсири ҳам бор. Шу
мақсадда ижтимоий-сиёсий адабиётларда бир қатор талқинларга эга бўлган
“давлат хизмати” тушунчаси кўриб чиқилади: биринчидан, тоифа сифатида
давлатнинг бошқарув фаолиятини тартибга солиш, тартибга солишнинг обектив
жараёнини ифодалаш; иккинчидан, фаолияти давлат ҳокимияти аппаратининг
тегишли бўғинлари қарорларида ифодаланган ва ҳуқуқий, ташкилий,
мафкуравий механизмлар орқали жамият ва ижтимоий гуруҳлар ҳаётига ҳал
қилувчи таъсир кўрсатадиган иродасини амалга оширадиган ижтимоий институт
сифатида таъриф берилади.