УСТОЗ ВА ШОГИРД МУНОСАБАТЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ЮКЛАМАЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Аннотация: Аждодларимиз ҳар бир касб - ҳунарнинг устоз ва шогирдлари
учун ўзига хос одоб - ахлоқнинг қонун - қоидаларини, маданиятларини, миллий
анъаналарини яратганлар ва буларга қатъий равишда амал қилиш мажбурий
одатга айланган. Инсоният тарихий тараққиёти, жамиятнинг қиёфаси устоз-
педагогнинг аҳволи ва руҳиятига боғлиқ. Гарчанд, жамиятимизда барча
қулайликлар ёшлар учундир. Комил инсонни вояга етказишнинг воситаларидан
бири сифатида устоз-шогирд муносабатлари асосида ижтимоий-иқтисодий
соҳаларга етук мутахассис тайёрлаш вазифасини киритиш давр талаби бўлмоқда.
Хусусан, юртбошимиз Ш.М. Мирзиёев бежизга 2023 йилни — «Инсонга
эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилмадилар. Албатта бунинг
замирида ёшларга бериладиган таълим ва тарбияга эътиборни ошириш ётади.