ЎЗБЕКИСТОН ТАЛАБА-ЁШЛАРИДА МАЪНАВИЙ АХЛОҚИЙ ОНГНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Кириш. Бутун дунёда содир бўлаётган глобал ўзгаришлар маънавий-ахлоқий онг муаммосини тушунишда фақат анъанавий тасаввурлар билан чекланиб қолиш мумкин эмаслигини кўрсатмоқда. Ахлоқий қадриятлар иерархиясидаги тенглаштириш тамойили яққол кўзга ташланаётган ҳозирги вақтда шахс ва жамият фаолиятидаги мавжуд ахлоқий қоидаларнинг бузилишини, ахборот соҳасидаги мафкуравий таҳдидлар, хусусан, шубҳали ахлоқий маҳсулотларни тортиқ қилаётган “оммавий маданият” унсурлари эгаллаётганлиги билан изоҳланмоқда. Бундай муаммоларнинг олдини олиш ва
бартараф этишда маънавий-ахлоқий онгни юксалтириш масаласи беқиёс аҳамият касб этади. Шу маънода, ушбу вазият ижтимоий-фалсафа фанининг олдига талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини янада юксалтиришнинг самарали йўллари ва воситаларини аниқлаш билан бирга, амалиётга маънавий- ахлоқий онг ҳақида янада чуқурроқ билимларни тақдим этиш заруратини қўймоқда.